«Еттилик» мамлакатлари етакчилари Япониянинг Миэ префектурасида 26—27 май кунлари бўлиб ўтадиган саммитда терроризмга қарши курашиш мақсадида камбағаллик муаммоларини ҳал этиш ва таълим олиш имкониятини ошириш учун чиқиш қилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Учрашув иштирокчилари баъзи одамларни экстремистлар сафига бошлаётган ижтимоий шарт-шароитларга барҳам бериш бўйича ҳаракатлар режасини тасдиқлаши мумкинлиги таъкидланмоқда. У, биринчи навбатда, аҳолининг турмуш даражасини оширишни кўзда тутади.
Саммит қатнашчилари, шунингдек, экстремистлардан маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва маданий бойликларнинг қора бозорда айланиши ҳисобидан терроризмни молиялаштиришнинг олдини олишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)