Американинг Фресно шаҳри (Калифорния штати) яқинидаги темир йўл кесишмасида тўхтаган автомобилга поезднинг тўқнашиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Агентликнинг маълум қилишича, Amtrak компаниясининг йўловчи поезди темир йўл ўртасида тўхтаган пикапни уриб юборган. 200 дан ортиқ йўловчиси бўлган поезд соатига 130 километрга яқин тезликда ҳаракатланаётган эди.
Тўқнашув оқибатида автомобиль бир неча ўн метрга учиб кетган. Ундаги уч киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Поезд йўловчиларидан ҳеч ким жабрланмаган.
Воқеа жойида полиция ишламоқда. Ҳодисанинг қўшимча тафсилотлари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)