Сингапур ҳудудида Зика вирусига чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда, Channel News Asia каналига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, номи келтирилмаган бемор хасталикка Бразилияда чалинган. 48 ёшли эркак 27 мартдан 7 майга қадар Сан-Паулуда бўлиб, у ерда вирусни юқтириб олган. 10 май куни у шифохонага ётқизилган, 12 май эса карантинга киритилган.
Айни пайтда беморнинг қариндошлари ҳам текширувлардан ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)