АҚШ давлат котиби Жон Керри 14–26 май кунлари орасида бир йўла Саудия Арабистони, Австрия, Бельгия, Мьянма ва Вьетнамда бўлади. Бу ҳақда, Оқ Уйнинг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хусусан, 16–17 май кунлари АҚШ дипломатияси раҳбари Венада бўлиб, Ливияда вазиятни изга тушириш бўйича вазирлар йиғилишида ҳамда Сурияни қўллаб-қувватлаш халқаро гуруҳи мажлисида иштирок этади. Шунингдек, АҚШ Россия ва Франция билан бир қаторда Озарбайжон ва Арманистон президентлари учрашувининг ташаббускори бўлади.
18–21 май кунлари Керри Брюсселда НАТО ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг Варшавадаги июль саммити масалаларига бағишланган йиғилишида иштирок этади. 22–25 май кунлари Вьетнамда давлат котиби Ханой ва Хошимин шаҳарларига ташриф буюриши кўзда тутилган президент Барак Обамага қўшилади.
Изоҳ (0)