Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг мунтазам чемпиони, австралиялик 37 ёшли Лукас Браун чемпионлик камаридан маҳрум қилинди. Допинг учун такрорий тест топширган Брауннинг намуналарида тақиқланган кленбутерол моддаси борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Қайд этиш жоиз, Лукас Брауннинг допинг-тестини АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган Ихтиёрий допинг-тест ўтказиш ассоциацияси (VADA) ўтказган. Мазкур ташкилот боксда тақиқланган препаратларни текшириш бўйича энг қаттиққўл тест ўтказиш тизимига эга. VADA Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)га ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Изоҳ (0)