Аргентина футбол ассоциацияси мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Херардо Мартинога етти ойдан буён маош тўламаяпти. Бу ҳақда Ole нашрига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
53 ёшли мутахассис ESPN’га берган интервьюсида ушбу хабарни рад этмаган. Тегишли саволга Мартино «Бу борада ҳеч нарса айта олмайман», дея жавоб қайтарган.
Херардо Мартино 2014 йилдан буён Аргентина термасини бошқариб келмоқда. Бунга қадар у Парагвай термаси ҳамда Аргентинанинг «Ньюэллс Олд Бойз» ва Испаниянинг «Барселона» клубларини бошқарган.
Изоҳ (0)