Nissan компанияси Mitsubishi Motors акцияларининг 34 фоизлик назорат пакетини харид қилади. Бу ҳақда 12 май, чоршанба куни, Япониянинг икки йирик автомобилсоз корпорацияси ўртасида келишувга эришилиши билан расмий баёнот берилди, деб хабар қилади Motor.
Якуний шартнома 25 майда имзоланади. Унга кўра, Nissan’га Mitsubishi’нинг 506,6 миллион қимматбаҳо қоғози тегади, улар учун 237 миллиард иена (2,17 миллиард доллар) тўланади.
Ҳамкорлик дилерлик тармоқларини ривожлантириш, автомобиль платформалари ва технологияларини яратиш, ривожланаётган бозорларга чиқиш соҳасида биргаликда ишлашни кўзда тутади.
Изоҳ (0)