Мадриднинг «Реал» жамоаси собиқ устози Жозе Моуриньо Испания солиқ қонунчилигини бузганлиги учун мамлакат Молия вазирлигига 2 миллион евро миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда OK Diario нашрига асосланиб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис 1 миллион еврога жаримага тортилди. Солиқлар вақтида тўланмагани учун жарима миқдорига яна 300 минг евро қўшилди. Бундан ташқари, Моуриньо даромад солиғи ўрнига имиж ҳуқуқлари тушумларидан корпоратив солиқ ставкасида солиқ тўлагани учун Испания ғазнасига 700 минг евро тўлаши керак бўлади.
2010–2013 йиллар давомида «Реал»ни бошқарган Жозе Моуриньо жамоани Испания Кубоги (2010/11 йилги мавсум) ва Суперкубоги (2012 йил) соҳиби ҳамда мамлакат чемпионига (2011/12) айлантирган эди.
Изоҳ (0)