Гарри Поттер ҳақидаги фильмнинг биринчи қисмидаги айрим саҳналар суратга олинган уй ташрифлар учун очилади. The Independent нашрининг билдиришича, Лондондан 30 километр нарида жойлашган бинони 27 майдан 6 июнга қадар кўриш мумкин бўлади.
Фильм сюжетига мувофиқ, бу уйда Дурслей оиласи истиқомат қилади.
Уйда кинонинг машҳур саҳналари ташрифчилар учун махсус равишда қайтадан жонлантирилади, хусусан, меҳмонлар ёш сеҳргарнинг Хогвартсдан келган хатлар уюлиб ётган хонасини кўриши мумкин бўлади.
Жамоатчиликка, шунингдек, Дурслей оиласи костюмлари ҳамда махсус эффектлар яратишда қўлланган технологиялар намойиш этилади.
Изоҳ (0)