Австралия миллий университети археологлари Ғарбий Австралиянинг Кимберли тумани ҳудудидан дунёдаги энг қадимги болта қолдиқларини топиб ўрганди. Бу ҳақда EurekAlert нашри хабар берди.
Жамоа раҳбари, профессор Сью О’Коннорнинг фикрича, болта тахминан 46–49 минг йиллар илгари ясалган бўлиб, қитъага илк одамлар ҳам айнан мана шу давр оралиғида кўчиб келгандир.
Япониядан топилган энг қадимги болталар 35 минг йил муқаддам тайёрлангани маълум эди. Эндиликда янги топилма тарихчиларга маълум энг қадимги болта саналмоқда.
Болта қумтош ёрдамида ишлов берилган базалт тоғ жинсидан ясалгандир.
Изоҳ (0)