Жанубий, Шарқий ва Марказий Хитойда жала ёғиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна уч кишининг бедарак йўқолганлиги қайд этилмоқда. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Агентликнинг қайд этишича, ноқулай об-ҳаво туфайли ҳудуднинг миллионлаб аҳолиси жабр кўрган.
Хитой метеорология хизматининг маълум қилишича, жала бир неча кундан буён Чунцин округи, Фуцзянь, Хубэй, Хунань, Цзянси провинциялари ва Гуанси-Чжуан мухтор туманида ёғмоқда. Сув тошқини, кўчкилар кузатилмоқда, кўпчилик ҳудудларда энергия таъминоти узилиб қолган. Хунанда ҳалок бўлганлардан бирини чақмоқ урган. 6,5 минг киши эвакуация қилинган.
Цзянсида 14 мингга яқин одам хавфсиз жойларга кўчирилган, 500 дан ортиқ уй вайрон бўлган. Иқтисодий зарар 740 миллион юанни (114 миллион АҚШ доллари) ташкил этган. Гуанси-Чжуан мухтор туманида мингга яқин аҳоли турар-жойига зарар етган.
Изоҳ (0)