10 май, сешанба куни Ҳинд океанида, Индонезия ва Австралия оралиғида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, Гонконг метереология обсерваториясига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, табиий офат маркази Австралиянинг Порт-Хедленд шаҳридан 430 километр шимолда, Индонезиянинг Бали оролидан 900 километр жанубда жойлашган.
Қурбонлар ва цунами юзага келиш таҳдиди борасида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)