Германиянинг Кёльн шаҳри суди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Axel Springer медиахолдинги бош директори Матиас Депфнерга қарши даъво аризасини кўриб чиқишдан бош тортди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Туркия етакчиси 9 май, душанба куни даъво аризасини киритган эди.
31 март куни телебошловчи Ян Бемерман Neo Magazin Royale кўрсатуви эфирида Эрдўғон ҳажв қилинган шеърни ўқиб эшиттирган эди. Туркия Германиядан бошловчига қарши чора кўришни талаб қилганди.
Апрель ойида Депфнер Эрдўғонни ҳажв қилган шеър муаллифига очиқ хат йўллаб, унда, жумладан, «Сизнинг шеърингиз ўхшабди. Маза қилиб кулдим», деб таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)