Япония қирғоқларида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, АҚШ геология хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ер силкиниши маркази Макурадзаки шаҳридан 94 километр ғарбда, ўчоғи эса 43,8 километр чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайроналиклар ҳақида маълумотлар йўқ.