Москвада 6 май, жума куни #НашПарад федерал бадиий лойиҳаси якуний босқичининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
Тақдимотда «Армата» Т-14 танки акс этган граффитилар намойиш этилди. Бир ой давомида москваликлар ва пойтахт меҳмонлари уни батафсил кўздан кечириши мумкин.
Лойиҳа Россиянинг замонавий зирҳли техникасини яратувчи кишилар, ташкилотлар ва шаҳарларга бағишланган. У 2 май куни Уралда старт олди. Россия замонавий ҳарбий техникаси акс эттирилган граффитилар Екатеринбург, Нижний Тагил, Челябинск, Омск ва Нижний Новгороддаги уйлар фасадини безаб турибди.
#НашПарад бу 1500 квадрат метрга яқин граффити бўлиб, лойиҳа устида олтита шаҳарда саккиз нафар профессионал рассом иш олиб борди. Тасвирни яратиш учун 2 мингта бўёқ баллони сарфланди.
https://www.youtube.com/watch?v=LR37rF_TLls
Изоҳ (0)