Актёр Жавоҳир Зокировнинг «Барон-2» фильмида иштирок этиш-этмаслиги ҳали аниқ эмас. Бу ҳақда «Ҳордиқ» газетаси хабар бермоқда.
— «Барон-2»нинг суратга олиш жараёнлари бошланганидан хабар топдик. Унда Сизни яна кўрамизми?— Олдиндан ҳеч нарса дея олмайман, сабаби режиссёр билан бу борада гаплашиб кўрмадик. Фильмга яна мени чақиришар, менсиз қаёққа ҳам боришарди...
— «Салбий роллар қироли» деб тилга олинадиган актёр Жавоҳир Зокиров «Барон»да ижобий ролни гавдалантирди. Аслида, бу фильмда қайси образни ўйнаш ниятингиз бўлган?— «Иззат ролини мен ўйнасам бўларкан», деган фикрлар кўп ўтди. Режиссёр танлашим мумкин, лекин роль танламасликка ҳаракат қиламан. Менга берилган роль ижобийми ёки салбийми, маромига етказиб ўйнашга интиламан.
Изоҳ (0)