Мухлисларнинг «Лола дугонасининг турмуш ўртоғи билан эҳтиросли саҳналарда чиқиши шартмиди?», «Нега айнан Йигитали?» каби саволларига жавоб олиш учун «Даракчи.uz» хонанда Лола Йўлдошева ва актёр Йигитали Мамажонов билан боғланди ва уларнинг жавобларини эълон қилди.
«Менимча шахсий ҳаёт ва ишни бир-бирига аралаштириш тўғри эмас. Агар мухлислар клипдаги воқеаларни синчковлик билан кузатган бўлса, мен бундан фақат хурсанд бўламан, демак, биз вазифамизни уддалабмиз. Бизнинг соҳада актёрлик муҳим ўрин тутади. Нега айнан Йигитали билан ҳамкорликда ижод қилганимизга келсак, биз бир неча йил илгари партнёрликда клип ишлаган эдик. Ва Йигитали илк муваффақиятли ролини ҳам айнан менинг қўшиғимга ишланган клипда ижро этганди», — деди Лола.
Йигитали Мамажонов эса ўз фикрини қуйидагича изҳор этди: «Биз касбимиздан келиб чиққан ҳолда роль ижро этдик, холос. Мен актёрман ва берилган вазифани бажаришим шарт. Одамларнинг гап-сўзларига эса анчадан буён аҳамият бермай қўйганман».
Эслатиб ўтамиз, Лоланинг янги «Соғиндим» клипи мухлисларнинг эътирозлари ва кенг муҳокамасига сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)