Миннесота штати расмийлари 21 апрелда оламдан ўтган хонанда Принснинг ДНК таҳлилини ўтказади. Мазкур жараён қўшиқчининг яқинлари ва мероси билан боғлиқ саволларга аниқ жавоб топишда ёрдам бериши керак. Бу ҳақда Карвер округи судьяси Кевин Эйд маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Судья шу тариқа Принсга тегишли мол-мулкни вақтинча бошқарувчи этиб тайинланган Bremer Trust компанияси илтимосини қондирди. Эйд Принснинг жасади текширувдан ўтказилган суд тиббиёти лабораториясида ДНК таҳлили ўтказиш учун хонанда қони намунасидан фойдаланишга рухсат берди.
Қўшиқчининг синглиси Тайка Нелсон Принснинг ягона яқин қариндоши саналади. Принс икки бор уйланган бўлиб, ўртада фарзанд туғилган биринчи никоҳ 1999 йилда, иккинчи никоҳ эса 2006 йилда бекор қилинган. Принс васиятнома қолдирмаган, мерос миқдори аниқланмаган. Унинг мол-мулки 300 миллион доллар атрофида баҳоланади.
Изоҳ (0)