Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида юнон-рум кураши бўйича академик Мардан Сапарбаев хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизматига таяниб, «Оламспорт» хабар бермоқда.
Ушбу халқаро мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик курашчилардан Жаҳонгир Турдиев -98 килограмм вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди. Жонибек Отабеков (-80 килограмм) кумуш, Феруз Тўхтаев эса (-59 килограмм) бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳ (0)