Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Лестер» клуби хўжайини Вишай Шривадданапрабха жамоа Англия чемпиони бўлгани муносабати билан ҳар бир футболчига Mercedes автомобилини совға қилади ҳамда Лас-Вегасга саёҳат сафарини тўлаб беради. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Foto: Daily Mail

Фото: Daily Mail
Daily Mail’нинг маълум қилишича, ҳар бир футболчи баҳоси 32 670 минг фунт стерлингга тенг Mercedes B-Class Electric Drive русумли автомобилига эга бўлади. Шривадданапрабха автомобиллар учун 1 миллион фунт стерлинг атрофида маблағ сарфлайди.

Mercedes B-Class Electric Drive.

Mercedes B-Class Electric Drive.
Фото: Daily Mail

2 майга ўтар кечаси Англия чемпионати 36-тур сўнгги ўйинида «Челси» ўз майдонида «Тоттенҳэм» билан жанговар дуранг (2:2) қайд этиб, «Лестер»нинг турнир якунланишига икки тур қолганида чемпион бўлишига замин яратди. «Лестер» Англия чемпионлигини қўлга киритган 24-клуб бўлди.

Ўтган мавсумда «Лестер» Найжел Пирсон қўли остида Англия чемпионатини 14-ўринда якунлаган эди. Клубнинг аввалги энг юқори натижаси 1928/29 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, жамоа Англиянинг биринчи лигасида иккинчи ўринни эгаллаган эди.Англия чемпиони бўлган «Лестер» 93 миллион фунт стерлингдан зиёд мукофот пули ишлаб олади. «Тулкилар» учрашувларнинг телетрансляция ҳуқуқи сотувидан 54 миллион, Sky ва BT Sport телеканаллари 16 та ўйинни телевидениеда намойиш қилганлиги учун 14 миллион фунт даромад кўради. Чемпионатдаги ғалаба учун «Лестер» 25 миллион фунтни бонус сифатида қўлга киритади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк