Буюк Британиянинг Яқин Шарқ ва Ўрта Осиё ишлари бўйича вазири Тобиас Элвуд Суриянинг Алеппо шаҳри атрофида янгидан бошланган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун тезкор чораларни қабул қилиш лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Унинг сўзларига қараганда, охирги икки ҳафта давомида айниқса Алеппо атрофидаги зўравонликнинг кучайиши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишувни қўпол бузиш ҳисобланади.
«Биз ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун ҳаракат қилишимиз лозим», — деди у ҳамда Британия ТИВ АҚШ давлат котиби Жон Керри билан зўравонликка чек қўйиш бўйича чораларни муҳокама қилаётганлигини қўшимча қилди.
«Жабҳат ан-Нусра» гуруҳи террорчилари ва мухолифат қуролли тузилмалари 3 май куни эрта тонгдан Алепподаги отишмаларни қайта бошлади.
Изоҳ (0)