Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол тарихида энг яхши футболчилардан бири бўлишига шубҳа қилмаяпти. Португалиялик футболчининг таъкидлашича, унинг статистикаси бунга далил бўла олади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Одамларга ёқиш-ёқмаслигидан қатъи назар, футбол тарихига киришимга шубҳа қилмайман. Статистика бунга далил бўла олади. Мен афсоналар сафига қўшиламан. Кимгадир бу ёқади, кимгадир эса йўқ. Ким нима деса десин, ишончим комил, футбол тарихида ўзимга ёрқин жой таъминлаб қўйганман», – деди 31 ёшли португалиялик футболчи.
Жорий мавсумда Криштиану Роналду Испания чемпионати доирасида 34 ўйинда 31 та гол, ЕЧЛнинг 10 ўйинида 16 та гол киритишга муваффақ бўлди. У 2015/16 йилги мавсумнинг «Олтин бутса» мукофотига даъвогарлар сафидан жой олган.
Маълумот ўрнида, португалиялик форвард фаолияти давомида учта «Олтин тўп» ва тўртта «Олтин бутса» мукофотини қўлга киритган.
Изоҳ (0)