2 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилди. 2 май куни Тошкентда ҳаракатланаётган сўнгги трамвай йўналиши — «Бешқайрағоч» даҳаси ва Ипподром ўртасида қатновчи 17-йўналиш ёпилди.
2. 2020 йилда янгиланадиган АҚШ банкнотларида аёллар сиймолари пайдо бўлади. 2020 йилда аёлларга тенг сайлов ҳуқуқини кафолатлаган мамлакат конституциясига 19-қўшимча кучга кирганига 100 йил тўлади, шу боис купюраларда аёлларга кенг ўрин берилган.
3. КХДРда тўй ва дафн маросимларини ўтказиш тақиқланди. Бу кўрсатма Корея Меҳнат партияси съезди олдидан хавфсизликни кучайтириш доирасида берилди.
4. Андижонлик талабалар электромобил ишлаб чиқди. «Қалдирғоч» деб номланган автомобиль Андижон машинасозлик институти талабалари томонидан ишлаб чиқилган.
5. Фото: Ўз оналари фамилияси остида майдонга тушган «Валенсия» футболчилари. Шу йўл орқали «Валенсия» аёлларнинг футболдаги ва жамиятдаги роли, шунингдек, миллионлаб аёлларнинг ҳар кунги хатти-ҳаракати ва қурбонликларини тан олди.
Изоҳ (0)