Москванинг шимоли-ғарбида селфи тушмоқчи бўлган эркак 20-қаватдаги балкондан пастга қулади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг маълум қилишича, 1 май, маҳаллий вақт билан 17:00 да исми келтирилмаган эркак 24 қаватли уйнинг 20-қаватидаги балконга чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган. Аммо у ўзини тута олмай, пастга қулаган.
Воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)