Қўшиқчи Принснинг мол-мулкига вақтинчалик эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган Американинг Bremer Trust компанияси ходимлари коди фақат қўшиқчининг ўзига маълум бўлган сейфни очди. Бу ҳақда, ABC News маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Маълум қилинишича, сейфдан топилган Принснинг эълон қилинмаган қўшиқлари юз йил давомида ҳар йили битта янги альбом чиқариш учун етарли.
Эслатиб ўтамиз, америкалик хонанда, Принс тахаллуси билан машҳур Рожерс Нельсон 57 ёшида оламдан ўтди. Унинг жасади 21 апрель куни Миннеаполисдаги уйидан топилган.
Ўз мусиқий фаолияти давомида Принс 39 та альбом чиқарган. Қўшиқчи ўлимидан кейинги уч кун давомида унинг альбомлари сотув ҳажми 42 000 фоизга ошди.
Изоҳ (0)