Хонанда Каниза 28 апрель куни «Истиқлол» санъат саройида ўзининг илк ва, баъзи маълумотларга кўра, сўнгги яккахон концерт дастурини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Даракчи.uz».
Каниза концерт дастурида ўзининг таваллуд айёми ҳамда никоҳ тўйини нишонлашини маълум қилганди.
Саройга кириб келаётган меҳмонларга Канизанинг никоҳ патирлари ҳамда совғалари улашилди.
Хонанданинг аксарият ҳамкасблари уни таваллуд айём билан саҳнада табриклади.
Каниза дастурдан сўнг «Истиқлол»ни куёв билан бирга тарк этди.
Изоҳ (0)