АҚШ саёҳат кемаси 50 йил давомида биринчи бор Майамидан Кубага йўл олди. Carnival Corporation компанияси лайнери 1 май, якшанба куни орол-давлатдаги турли портларга кириб ўтиш кўзда тутилган бир ҳафталик сафарни бошлади, дея хабар беради «ТАСС».
Компания бош директори Арнольд Дональднинг билдиришича, кема йўловчилари орасида Кубадан АҚШга келиб қолганлар ва оролда туғилган америкаликлар бор. Икки ҳафтада бир марта қатнайдиган мазкур рейс «тарихий аҳамиятга эгалиги ва икки мамлакат учун ўта ижобий таъсир кўрсатиши» айтилмоқда.
Кубага саёҳат 704 нафар йўловчига мўлжалланган Adonia кемасида амалга оширилади. Бир киши учун чипта нархи 2 мингдан 7,5 минг долларгача этиб белгиланган.
Изоҳ (0)