Марказий Хитойдаги Хэнань провинцияси, Учжи уездида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
2 май, душанба куни эрталаб мотоцикл ҳайдовчиси тўғон устунига урилиб кетиши туфайли уни бошқарган ҳайдовчи ҳалок бўлди, йўловчиси эса жароҳат олди. Ярадорга ёрдам кўрсатилаётганда воқеа жойидан ўтиб кетаётган автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни уддалай олмай, қутқарувчилар гуруҳига келиб урилди. Бу фалокатда беш киши, жумладан, шифокор ҳам ҳалок бўлди.
Полиция ҳодиса сабабларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)