Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Парламент беш нафар янги вазирни тасдиқлаш учун етарли кворум тўплолмагани сабабли Ироқ ҳукумати таркибини шакллантириш масаласи 3 май, сешанбага қолдирилди. Шиалар етакчиси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари уюштирган намойишлар туфайли пойтахтда кескинлашган вазият назоратга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Бағдоддаги вазият хавфсизлик кучлари назорати остида. Намойишчиларни бунинг учун мўлжалланган ҳудудларга қайтиш, жамоат ва хусусий мулкка, шунингдек, Ироқнинг барча фуқароларига тегишли давлат муассасаларига зиён етказмасликка чақираман», — деб таъкидлади Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий.

ОАВ маълумотларига кўра, намойишчиларнинг аксарияти парламент яқинидаги чодирли лагерга қайтган. Бироқ улар бинони ўраб олиб, у ерга ҳеч кимни киргизмаяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар