Венгрия осмонида диспетчерлар билан алоқага чиқмагани учун қирувчиларнинг ҳавога кўтарилишига олиб келган Boeing 777 йўловчи самолёти ҳақида British Airways авиакомпанияси изоҳ берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилди.
Авиакомпания мутасаддиларининг билдиришича, диспетчерлар билан алоқа энг қисқа муддатда қайта тикланган. Самолёт «Хитроу» аэропортига хавфсиз қўндирилган.
Эслатиб ўтамиз, 30 апрель, шанба куни Дубайдан Лондонга учаётган самолёт Венгрия чегарасидан ўтиши билан Венгрия ҳаво ҳаракатини бошқариш хизмати билан алоқа ўрнатмади. Аниқланмаган ҳаво кемасининг парвози Венгрия мудофаа вазирлиги радарлари томонидан қайд қилинди. Шу боис иккита Gripens қирувчиси ҳавога кўтарилди. Улар бир муддат йўловчи самолётини кузатиб борди. Самолёт билан алоқа ўрнатилиб, ундаги хавфсизлик тасдиғи олинганидан сўнг қирувчилар базага қайтарилди.
Изоҳ (0)