Япония раислигида бўлиб ўтадиган G7 саммити арафасидаги вазирлар учрашувининг навбатдаги босқичи 1 май, якшанба куни мамлакатнинг Кюсю оролида бошланди. Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония энергетика вазирлари соҳада хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади, деб хабар беради «ТАСС».
Учрашув кун тартибидаги асосий масала сифатида энергия ресурслари, биринчи галда нефть нархининг кескин тушиб кетиши, шунингдек, иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши муҳокама этилиши кутилмоқда.
Икки кунлик маслаҳатлашувлар якуни бўйича вазирларнинг қўшма баёноти имзоланади. Кюсюдаги музокаралар натижалари май ойининг охирида ўтказиладиган G7 cаммитида энергетика муаммолари қай тарзда кўриб чиқилишини белгилаб беради.
Изоҳ (0)