Ўзбекистонда UzTrade электрон ташқи савдо майдони ишлаб чиқилди, дея хабар бермоқда «Infocom.uz».
Лойиҳа миллий ишлаб чиқарувчилар, айниқса, кичик бизнес корхоналарининг маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида яратилди.
UzTrade электрон ташқи савдо майдонининг функционал имкониятлари билан таништириш мақсадида, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги БМТ Тараққиёт дастурининг «Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси билан ҳамкорликда 3 май куни тақдимот ўтказишни режалаштирмоқда. У «UzTrade: маҳсулотларни экспорт учун илгари суришнинг янги имкониятлари» мавзусида бўлади.
Изоҳ (0)