Суриянинг Ҳалаб шаҳрида жангарилар томонидан масжиднинг ўққа тутилиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
30 киши жароҳат олгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, одамлар жума намозидан сўнг масжидни тарк этаётган чоғда бинога бир нечта ракета тушган.
Ҳужумни ким уюштиргани ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)