Facebook уч йил давомида компания раҳбари Марк Цукербергнинг хавфсизлигини таъминлашга 12 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқ вакилларининг сўзларига қараганда, Цукерберг доимо таҳдидларга дучор бўлади, шу боис унинг Сан-Францискодаги уйи ҳимоя тизимига ҳамда саёҳатлар пайти бирга юрадиган тан соқчилар жамоасига миллионлаб доллар сарфланади. Жамоага Махфий хизматнинг муқаддам АҚШ президенти Барак Обамага соқчилик қилган собиқ ходими раҳбарлик қилади.
2013 йилда Цукербергнинг ҳимоясига 2,65 миллион, 2014 йилда 5,6 миллион, 2015 йилда эса 4,26 миллион доллар сарфланди. Бу кўрсаткич бўйича Цукерберг Standard & Poor’s агентлигининг рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда Oracle компанияси асосчиси Ларри Эллисон турибди — унинг хавфсизлигини таъминлашга 2015 йилда 1,53 миллион доллар сарфланди.
Изоҳ (0)