Google компанияси вакиллари Павел Дуров билан Telegram’ни сотиб олиш имкониятини муҳокама қилган. Мессенжерни 1 миллиард долларга баҳолашган. Бу ҳақда «Секрет фирми» нашри Telegram’га яқин манбалари ва венчур бозорида ишлайдиган қатор инвесторларга таяниб хабар берди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Google Telegram компанияси раҳбари ва «ВKонтакте» асосчиси Павел Дуровни чақириб, мессенжерлар бозорини, шунингдек, ушбу бозордаги ўз истиқболларини муҳокама қилган, сўнг муайян таклифни илгари сурган. Учрашув 2015 йил майида бўлиб ўтган.
Дуровнинг ўзи бу учрашувга ҳеч қандай изоҳ бермади. Мессенжер яратувчиси таъкидлашича, учрашувда компаниялар ҳамкорлиги ҳақида гап бормаган.
Изоҳ (0)