Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Офшорлар бўйича «Панама ҳужжатлари» 9 май куни тўлиқ чоп этилмайди, деб ёзади «ТАСС» бош қароргоҳи Вашингтонда бўлган Журналистлик тадқиқотлари халқаро консорциуми (ICIJ) директори Жерард Райлга таяниб.

Фото: EPA

Фото: EPA

Апрель бошидан буён ICIJ ва унинг турли мамлакатлардаги медиа-шериклари Панаманинг Mossack Fonseca юридик компанияси архивидан чиқиб кетган маълумотлар асосида тайёрланган мақолаларни тарқатиш билан шуғулланмоқда.

26 апрель, сешанба куни ICIJ 9 май куни архивдаги ҳужжатлар оммага ошкор этилишини эълон қилган эди. Аммо аввалроқ Райл ушбу ҳужжатларни тўлиқ ҳолича чоп этиш режалаштирилмаётганини айтган эди. Энди эса у буни тасдиқлади ва тайёрланаётган мақола «бошланган жараённинг бир қисми» эканлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, «компаниялар номлари, директорлар исм-шарифлари, манзиллар» ва бошқалардан иборат ҳужжатлар омма ҳукмига ҳавола этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар