Қирғизистон парламентининг янги спикери Чинибой Турсунбеков ўзи эгаллаган янги лавозимда жамоатчилик ва ОАВ билан очиқ ҳамкорлик қилишни кўзлаётганини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Мен ҳамиша мулоқот ва ҳамкорлик учун очиқман. Бунинг тасдиғи ўлароқ бу лавозимга чиққанимдан кейин ҳам телефон рақамимни ўзгартирмайман», — деди у журналистлар билан суҳбатда.
Яширин овоз бериш жараёнида парламентда кўпчиликни ташкил этувчи коалиция етакчиси Турсунбеков Жўқорғи Кенеш спикери этиб сайланди. Бир палатали парламентдаги 120 депутатдан 88 нафари унга овоз берди; унинг асосий рақиби — Исҳоқ Масалиев 26 та овоз тўплади.
Шу пайтгача Турсунбеков Социал-демократик партия фракциясининг етакчиси эди; янги етакчи фракция аъзолари томонидан кейинроқ сайланади.
Изоҳ (0)