Ҳиндистон жануби-ғарбидаги Карнатака штатида авторикша юк машинаси билан тўқнашиб кетди. йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди. Бу ҳақда, Hindustan Times газетаси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса 25 апрель, душанба куни маҳаллий вақти билан 18:45 да Коппал шаҳри яқинида юз берган. Авторикша Коппал—Кукнур йўналиши бўйича ҳаракатланаётган эди. Полициянинг маълум қилишича, барча қурбонлар, жумладан, тўққиз нафар аёл воқеа жойида ҳалок бўлган. Беш киши шифохонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи оғир эканлиги маълум қилинган.
Авария сабаби аниқланмоқда.
Полициянинг таъкидлашича, йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг юк машинасининг ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинган.
Изоҳ (0)