Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Режиссёр Николай Лебедевнинг «Экипаж» фильми ўтган дам олиш кунлари натижаларига кўра Россия киноижарасидаги энг даромадли фильмлар рўйхатини бошқарди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: «Filmpro»

Фото: «Filmpro»

Данила Козловский ва Владимир Машков бош ролларни ижро этган картинани илк уик-эндда 1,4 миллион киши кўрган ва у 434,9 миллион рубль ишлаб топган. Шу тариқа, «Экипаж» кейинги йилларда дебюти молиявий жиҳатдан омадли бўлган Россия фильмлари орасида «Вий» (579,4 миллион рубль) ва «Сталинград» (509,8 миллион рубль) картиналаридан кейинги учинчи ўринда қайд этилди.

Ўтган ҳафтада россиялик томошабинлар эътиборини ўзига тортган фильмлар бешлигидан, шунингдек, «Чангалзорлар китоби» (118,5 миллион рубль), «Оппоғой ва овчи 2» (36 миллион), «Робинзон Крузо: ўта гавжум орол» мультфильми (22,3 миллион) ва «Жониворлар шаҳри» мультфильми (10,8 миллион) ўрин олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Дунё
Россия дронлар эвазига Эронга кибер қуролларини берди — WSJ
Маҳаллий
Самарқандда хонадонда газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди