Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Беларусь қуролли кучларининг Ми-24 вертолёти аэродромдан ташқарида режали қўнишни амалга ошириш чоғида ён томони билан қулаб тушди, дея хабар бермоқда «ТАСС» республика мудофаа вазирлигига таяниб. Ҳодиса натижасида ҳеч кимга зиён етмаган.

Архив. Фото: «ТАСС»

Архив. Фото: «ТАСС»

«Ўқув парвозлари чоғида Гомель вилоятидаги Мозир шаҳридан 6 км шимоли-ғарбда аэродромдан ташқаридаги майдонга режали қўнишни амалга ошираётган Ми-24 вертолёти ён томони билан қулаб тушди», — дейилади мудофаа вазирлиги баёнотида.

Таъкидланишича, вертолёт экипажи соғ-омон, қўниш майдони ҳудудида вайронагарчиликлар кузатилмаган. Ҳодиса сабабларини ўрганиш учун комиссия тузилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди