Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов бугун, 25 апрель куни уни Москва марказида топган дастлабки тўрт нафар мухлисга «Спартак» жамоасига қарши Россия чемпионати 26-тур учрашувига чипта совға қилади, деб хабар беради «Чемпионат».
- Тор (Виталий Денисов – «Дарё» изоҳи) дерби чипталари билан сизларни Бульвар ҳалқа йўли атрофида кутади. Чипталарни олиш учун «Фақат ‘Локо’» паролини айтишингиз керак бўлади, – дейилади «темирйўлчилар»нинг Twitter’даги саҳифасида.
Тор уже в пути! Скоро мы объявим место, где первые четверо болельщиков получат билеты на дерби! pic.twitter.com/Gmp44bHM3v
— ФК «Локомотив» Москва (@fclokomotiv) April 25, 2016
Маълумот ўрнида, Москва дербиси мақомида ўтадиган «Локомотив» – «Спартак» учрашуви 30 апрель, шанба куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)