Эквадорда 16 апрель куни юз берган зилзила қурбонлари сони 655 кишига етди. Бу ҳақда, Universo газетасининг 24 апрель, якшанба куни кечқурун чоп этган маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, табиий офатдан сўнг 17 мингдан ортиқ одам тиббий ёрдам учун мурожаат қилган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 113 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлган. 48 киши бедарак йўқолган деб қайд этилган.
Аввалроқ Эквадор президенти Рафаэль Корреа зилзила қурбонлари хотираси учун саккиз кунлик миллий мотам эълон қилганлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)