АҚШнинг Инглвуд шаҳрида бокс бўйича WBA (Супер), IBF ва WBC версияларининг ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Геннадий Головкин ва 25 ёшли АҚШ вакили Доминик Уэйд ўртасида жанг бўлиб ўтди, деб хабар беради «Спорт-Экспресс».
34 ёшли қозоғистонлик боксчи жангнинг 2-раундида рақибини нокаутга учратиб, ғалаба қозонди. 1-раунднинг ўзида Доминик Уэйд нокдаун ҳолатига тушган эди.
Америкалик боксчи профессионал фаолиятидаги 19-жангида илк мағлубиятини қабул қилди. Бундан аввал у 18 та беллашувнинг барчасида рақибларини таслим қилган эди (12 тасида — нокаут билан). Геннадий Головкин эса ўтказилган 35 та жангнинг ҳаммасида зафар қучган (32 тасида — нокаут билан).
Изоҳ (0)