Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Sunday Times журнали версиясига кўра Буюк Британиянинг энг давлатманд инсонлари ўнлигига кирди. Бу ҳақда, The Daily Mail нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
UMS Holdings асосчиси, «Арсенал» футбол жамоасининг асосий акциядорларидан бири бўлган тижоратчининг бойлиги 7,58 миллиард фунт стерлингга (10,92 миллиард доллар) баҳоланди.
Бирлашган Қиролликнинг энг бадавлат инсонлари деб ҳинд аслли девелоперлар, 13,1 миллиард фунт стерлинг (18,88 миллиард доллар) маблағга эга Дэвид ва Саймон Рубенлар топилди.
Warner Music хўжайини, асли украиналик тижоратчи Леонард Блаватник 11,59 миллиард фунт стерлинг (16,63 миллиард доллар) кўрсаткич билан мусиқий соҳанинг энг бой одами сифатида тан олинди.
Рўйхатга, шунингдек, хонанда Адель (122 миллион доллар), актёр Дениэл Рэдклифф (106,5 миллион доллар), Дэвид ва Виктория Бекхэм (402 миллион доллар), актёр Саша Барон Коэн (150 миллион доллар) кирди.
Изоҳ (0)