Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилаётган лицензион мусобақада ўзбекистонлик спортчилар жамоавий баҳсларда муваффақиятли иштирок этиб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Жамоавий баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Самира Амирова, Валерия Давидова, Луиза Ганиева, Зарина Қурбонова ҳамда Марта Растобурова финал беллашувларида умумий ҳисобда 32,832 очко жамғариб, Германия терма жамоасидан кейин иккинчи ўринни банд этди ва Рио–2016 Олимпиада ўйинлари йўлланмасига эга бўлди.

Жамоавий баҳсларда 1–3-ўринларни банд этган жамоалар Олимпиада ўйинларига йўлланма олди. Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар финал баҳсларида Греция, Финляндия, Бразилия, Озарбайжон ва Жанубий Корея терма жамоаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Таъкидлаш жоизки, бадиий гимнастика бўйича жамоавий баҳсларда шу пайтга қадар ўзбекистонлик спортчилар Олимпиада ўйинларига йўлланма олмаган эди.

Шундай қилиб, 17–22 апрель кунлари Рио-де-Жанейро шаҳрида спорт гимнастикаси, трамполин ва бадиий гимнастика бўйича бўлиб ўтган лицензион мусобақаларда жами 9 нафар ўзбекистонлик спортчи XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.

Аввалроқ Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланмаларни Антон Фокин (спорт гимнастикаси), Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси), Екатерина Хилько (трамполин) ва Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика) қўлга киритган эди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар томонидан Рио–2016 ўйинларига қўлга киритилган йўлланмалар сони 70 тага етди. Шулардан 25 таси паралимпиячиларга тегишли.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди