КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пэктусан ГЕСининг учинчи гидромажмуасини Корея Меҳнат партияси VII съезди арафасида муддатидан олдин қуриб бўлган ёшлар бригадаларига мақтов сўзларини йўллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ким Чен Иннинг сўзларига қараганда, Янгандо провинциясида, Хитой чегарасига яқин ҳудудда жойлашган ГЕСнинг учала гидромажмуаси бу қадар қисқа муддатда қуриб битказилиши «КХДРни изоляцияга киргизиб, санкциялар ёрдамида бўғиб қўйишни режалаштирган АҚШ ва унинг тарафдорларига зарба бўлди». Республика раҳбари энергетик объектнинг эксплуатацияга топширилиши муносабати билан тантаналар ўтказишга топшириқ берди.
Бундан ташқари, КХДР Олий халқ йиғилиши (парламенти) президиуми Пэктусан ГЕСи қурувчилари шарафига «Ёш қаҳрамонлар номидаги» янги медаль таъсис этди.
Изоҳ (0)