Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Абу-Дабидаги Яс оролида 2018 йилда Warner Bros. кинокомпаниясининг ижодий боғи очилади. Бу ҳақда, концерннинг Miral компанияси билан қўшма баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.

Лойиҳа. Фото: RapidTVNews

Лойиҳа. Фото: RapidTVNews

Warner Bros. World Abu Dhabi боғи ўзида студия фильмларининг Бэтмен, Супермен, Багз Банни, Скуби-Ду, Том ва Жерри сингари қаҳрамонлари ҳақида сюжетларни ўзида бирлаштиради. Меҳмонларга Готэм Сити ва Метрополисда бўлиш таклиф этилади.

Лойиҳа, шунингдек, Warner Bros. меҳмонхонасининг қурилишини назарда тутади.

Боғнинг очилиши Яс оролига сайёҳлар оқимини 2018 йилда 30 миллионга кўтариш имконини беради; 2015 йилги кўрсаткич — 25 миллион.

Боғ дунёдаги биринчи Ferrari World Abu Dhabi тематик боғи ва Yas Waterworld аквапарки ёнида жойлашади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди