Таниқли сўз устаси Обид Асомов Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концертида меҳмон бўлиб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Обид Асомов ўз фикрларини Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
«Озодбек Назарбеков концертига таклиф килган эди, бордим. Рости, концертга тушишни унча ёқтирмайман. Футболда захирадаги ўйинчи майдонга туша олмай, хуноб бўлиб ўтирганини кўрганмисиз? Менда ҳам [бошқа бировнинг концерти вақтида] ана шу ҳолат бўлади», — деб ёзади Обид Асомов.
«Лекин Озодбекнинг концертида юракдан дам олиб, барча ғуборларим чиқиб кетди. Ким нима деса десин, лекин у санъат осмонининг энг юқори қаватига чиққани тасодиф эмаслигини яна бир карра исбот қилди. Энг муҳими, концертда сохталик йўқ: ҳаммаси юракдан!», — деди таниқли сўз устаси.
«Даврани [Озодбекнинг] ўзи бошқарди. Аваз [Охун] укамиз хафа бўлмасин: концертга қизиқчининг кераги ҳам йўқ экан — мен Озодбекнинг ҳазилларига кўпроқ кулдим», — дея қўшимча қилган Обид Асомов, Озодбек Назарбековга омад тилади.
Изоҳ (0)