Ҳаётининг катта қисмини спортга бағишлаган, халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини бир неча бор ҳимоя қилган собиқ спортчи, мураббий Вагиз Абдуллин 21 апрель куни 80 ёшида оламдан ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси расмий сайти.
1936 йилнинг 1 сентябрь куни дунёга келган Вагиз Собирович спортчилик фаолиятини тугатганидан кейин фахрийлар ўртасидаги турнирларда ўз иштирокини давом эттирди. У ўрта ва узоқ масофаларга югиришда доим энг яхшиси бўлган. Вагиз Собиров профессионал фаолияти давомида республика миқёсидаги мусобақаларнинг бир қатор ғолиб ва совриндорларини етиштириб берганди.
Енгил атлетика федерацияси сайтининг маълум қилишича, марҳум Вагиз Абдуллин кеча, 21 апрель куни ўзи учун қадрдон бўлган Ангрен шаҳрига дафн этилган.
Изоҳ (0)