Футбол бўйича Англия Премьер-лигасида 30-турнинг қолдирилган ўйини бўлиб ўтди ва унда Лондоннинг «Арсенал» клуби 3 очкони қўлга киритди. Мазкур ғалаба Арсен Венгер жамоасини турнир жадвалида 3-ўринга олиб чиқди.
34-турдан кейин «Лестер» 73 очко билан турнир жадвалини бошқариб турибди. «Тоттенҳэм» ҳисобида 68, «Арсенал»да 63, «Манчестер Сити»да эса 61 очко бор.
Назарий жиҳатдан олиб қараганда, «Манчестер Сити» «Ньюкасл»га қарши дуранг натижадан кейин мамлакат чемпионлиги учун имкониятини йўқотиб бўлди. Олдинги тўрт турдан бирортасида «Лестер» 1 очкони қўлга кирица, «шаҳарликлар» уни қувиб ета олмайди. Боз устига, мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинида «Лестер» зафар қучган.
«Арсенал» эса назарий жиҳатдан чемпионлик учун имкониятларини сақлаб турибди. Олдиндаги тўрт турда «Лестер» ва «Тоттенҳэм» клублари мағлуб бўлиб, Арсен Венгер жамоаси очко йўқотмаса, «Арсенал» узоқ кутилган чемпионликка эришиши мумкин. «Лестер»нинг эҳтимолий яна биттагина ғалабаси бу борада «Арсенал»нинг имкониятини тамомила йўққа чиқаради.
Англия Премьер-лигаси 30-турнинг қолдирилган ўйини 21 апрель, пайшанба
Изоҳ (0)